ОИЛА ҲАҚИДА ХАЛҚАРО ЖУРНАЛ

48

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази муассислигида “Марказий Осиёда жамият, гендер ва оила” номли халқаро журнали чоп этилди.

Унинг илк сони тақдимотига бағишланган тадбирда ушбу журналда фундаментал, амалий ва инновацион илмий шарҳлар, хабарлар, тақризлар, ҳужжатлар, гендер масалалари ҳамда оила институти соҳасидаги илмий материаллар чоп этилиши алоҳида таъкидланди. Нашр рус ва инглиз тилида чоп этилган.

– “Оила” марказида қилинаётган ишларни жамоатчиликка тақдим этиш, халқаро рейтингдаги мос илмий ишларни амалга ошириш, олимларни бирлаштириш учун халқаро талабларга жавоб берадиган журнал тайёрлашни олдимизга мақсад қилиб қўйдик,  – дейди “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази раҳбари, журнал бош муҳаррири Дилором Тошмуҳамедова. – Уни нафақат Ўзбекистонда тарқатиш, балки дунё олимларига ҳам етказишни ният қилганмиз.

– Ушбу нашр уч тилда чиқишига ишонамиз. Яъни ўзбек тилидаги мақолалар ҳам ёритилишини орзу қилиб қоламиз, – деди Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова. – Шу ўринда журналнинг таҳрир ҳайъатига қўшни давлатлар,  АҚШ,  Буюк Британия,  Франция олимлари ҳам жалб этилганлигини қувонарли ҳолат деб биламан.

Муҳаббат УБАЙДОВА

Бошқа хабарлар