Ўзбекистонлик қиз Осиё кубогининг “Энг яхши спортчиси” номига сазовор бўлди

43

Ўтган ҳафта Сингапурда чим устида хоккей бўйича қизлар ўртасида Осиё кубоги бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада мамлакатимиз терма жамоаси Хитой Тайпейи термаси билан дуранг қайд этган бўлса, Гонконг, Баҳрайн ҳамда Шри-Ланкалик хоккейчи қизларни йирик ҳисобларда мағлуб этишди. Фақат мезбонларга 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб, қитъа мусобақасида фахрли 2-ўринни эгаллади. Терма жамоамиз аъзоси Сабина Адизова эса Осиё кубогининг “Энг яхши спортчиси” номига сазовор бўлди. Кеча пойтахтимиздаги “Олимпия шон-шуҳрати” музейида Осиё кубогининг совриндори бўлган спортчиларимизни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тўлқин РЎЗИЕВ

Бошқа хабарлар