Тошкентда илк маротаба “BEFIT RACE” мусобақаси ўтказилади

34

22 сентябрь куни Тошкентда Бобур номидаги экопарк ҳудудида спортчилар ва ҳаваскорлар ўртасида “BEFIT RACE” мусобақаси ўтказилади.

Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, оммавий спортни ривожлантириш мақсадида ўтказилаётган беллашувларда иштирокчилар 13 та спорт машқларини (турли тўсиқлардан ўтиш, сузиш, югуриш ва бошқалар) бажаради.

Айтиш лозимки, Ўзбекистон триатлон федерацияси ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказилаётган  ушбу мусобақа юртимизда илк бор ташкил этилмоқда.

Тўлқин РЎЗИЕВ

Бошқа хабарлар