Тошкентда халқаро китоб ярмаркаси ўтказилади

38

Жорий йилнинг 2 – 4 октябрь кунлари Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида I Тошкент халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтади.

Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида журналистлар ва ҳамкор ташкилотлар учун ташкил этилган матбуот анжуманида маълумот берилди, деб хабар берди “Ishonch” мухбири Муқаддас Раззоқова.

Мазкур кўргазма-ярмаркасида Буюк Британия, Германия, Корея, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия Федерацияси вакиллари, шунингдек, 16 та хорижий нашриёт ва китоб савдо ташкилотлари ходимлари иштирок этади.

Матбуот анжуманида тадбирни ташкил этиш юзасидан амалга ошириладиган ишлар юзасидан журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Бошқа хабарлар