“Damas” Мўйноққа кетди

305

Маълумки, Президентимиз жорий йилнинг август ойида Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида Мўйноқ туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, мазкур ҳудудда яшаётган аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, турмуш даражасини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратиб, қатор ташаббусларни илгари сурган эди.

Белгилаб берилган вазифалар юзасидан Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ҳам тизимли ишлар амалга оширилмокда. Хусусан, “Устозлар – касаба уюшмалари эъзозида” Республика танловининг тақдирлаш маросимида Қоракалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманидаги “Оқ кема” болалар соғломлаштириш оромгоҳига “Damas” автомобили совға қилинди.

Автомобил калити Мўйноқ туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактаби директори, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Мўйноқ туман кенгаши раиси Мирзабек Хожаметовга топширилди.

Ёш авлод вакилларини маънавий, жисмоний ва интеллектуал жиҳатдан ривожлантириш, шунингдек, ёзги мавсум давомида ўғил-қизларнинг мароқли ҳордиқ чиқаришларини таъминлашда муҳим аҳамиятга касб этаётган муассаса учун ушбу совға муносиб туҳфа бўлди.

Зебо НАМОЗОВА,

“Ishonch.uz”

Бошқа хабарлар