“Spark” автомобилининг эгаси маълум бўлди

642

Аввал хабар берганимиздек, “Устозлар – касаба уюшмалари эъзозида” Республика кўрик-танлови якуни босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Танловнинг якуний босқичи ғолиблари маълум қилинди.

Наманган вилояти, Тўрақўрғон туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси Лобархон Рустамова биринчи даражали диплом билан тақдирланди ҳамда “Spark” автомобили соҳибасига айланди.

Тақдирлаш маросими тугагач, концерт дастури бошланди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган саньаткорлар, Шаҳзода, Мавлуда Асалхўжаева, Рамиз Усмонов каби хонандалар дилтортар қўшиқлари билан меҳмонлар кайфиятига кўтаринкилик бағишламокда.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал “Эҳтиром” кўкрак нишони ҳам ўз эгаларига топширилган эди.

Ishonch.uz ни кузатишда давом этинг.

Озода РЎЗИҚУЛОВА,

Ishonch.uz

Бошқа хабарлар