Валентина Матвиенко Тошкентга келди

59

Россия Федерацияси кенгаши Федерал Мажлиси Федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди, деб хабар бермоқда kun.uz нашри.

Хабарда таъкидланишича, мартабали меҳмонни Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳомжон Неъматов, Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев ҳамда бошқа расмийлар кутиб олишди.

Ҳурмат белгиси сифатида Валентина Матвиенкога гулдаста тақдим этилди.

Матвиенконинг Ўзбекистонга ташрифи 3 октябрь кунигача давом этади. Ташриф давомида у Сенат раиси Танзила Норбоева ва Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов билан учрашувлар ўтказади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Ҳамкорлиги бўйича парламентлараро комиссиясининг мажлиси  ўтказилиши режалаштирилган.

Ташриф доирасида Ўзбекистон-Россия ва Россия-Ўзбекистон ишбилармон доиралари кенгашларининг мажлиси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳамда Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Девони Таҳлилий ҳуқуқий бошқармаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланиши назарда тутилган.

Бошқа хабарлар