Конфуций институти ўқитувчилари Қуролли Кучлар академиясига ташриф буюрди

31

Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясига Хитойнинг Конфуций институти ўқитувчилари ташриф буюрди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти ishonch.uz’га хабар қилди.

Қайд этилишича, академияда Хитой, Россия, АҚШ, Буюк Британия, Туркия каби давлатлардан ташриф буюрган мутахассислар ҳамкорлигида ҳарбий таълим тизимини такомиллаштириш, ўқитувчиларни замонавий методика ва таълим стандартлари билан таништириш бўйича қатор маҳорат дарслари ва машғулотлар ўтказиляпти.

Эндиликда академияда ўқитиладиган халқаро тиллар қаторига хитой тилини ҳам қўшиладиган бўлди. Шу муносабат билан Хитой халқ республикасининг юртимиздаги элчихонаси вакиллари ва Конфуций институти ўқитувчилари академияга ташриф буюрди. Улар иштирокида очилажак ўқув курсининг тартиб-таомили, даврийлиги ва аҳамиятига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувдан сўнг меҳмонлар Қуролли Кучлар академияси билан яқиндан танишди ва юртимизнинг олий ҳарбий таълим тизимига муносиб баҳо беришди.

Бошқа хабарлар