Одамлар розилиги учун

66

Газетанинг шу йил 13 август кунги сонида чоп этилган «Можрум сайёҳларни мафтун этади, аммо…» сарлавҳали мақоласига Жиззах вилояти ҳокимлиги қуйидагича муносабат билдирди:

Можрум қишлоғи олис Фориш туманининг «Дўстлик» МФЙ ҳудудида жойлашган бўлиб, айни пайтда бу ерда «Обод қишлоқ» дастури доирасида ижтимоий соҳа объект­лари ва коммуникация тармоқлари таъмирланмоқда. Хусусан, қишлоқдан сайёҳлик марказига олиб борувчи 5,8 километр­лик йўлнинг 4,1 километрлик қисмида таъмирлаш ишлари бажарилмоқда. Йўлнинг қолган қисми эса дастур доирасида босқичма-босқич таъмирланади.
Эски Фориш ва Можрум қиш­лоқларида 2 та трансформатор пункти қурилиб, 6,5 километрлик янги электр тармоқларини тортиш ва 86 та таянч устунлар ўрнатиш ишлари йил якунига қадар бажарилади. Бу ишлар масъул мутасаддиларнинг алоҳида назоратига олинган.
Бундан ташқари, шу йил 22 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларида телекоммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорига мувофиқ Фориш туманида ҳам режа асосида телекоммуникация тармоқлари фаолияти йўлга қўйилади.

А.РАҲМОНҚУЛОВ,
Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари

Бошқа хабарлар