“Ўзбекистон театрлари” китоби нашрдан чиқди

42

     Жамоатчиликни театрларимиз фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида Маданият вазирлиги томонидан “Ўзбекистон театрлари” китоб-альбоми тайёрланиб, чоп этилди. Бугун вазирликда санъатшунос олимлар, театр арбоблари ва ижодкорлар иштирокида мазкур альбомнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди. 

   Китоб-альбомда юртимиздаги 37 та театрлар ҳақида ўзбек, рус ва инглиз тилларида маълумотлар берилиб, ижодий жамоаларнинг жонкуяр аъзолари фотосуратлари бирма-бир жойлаштирилган. Шунингдек, унда театрларнинг тарихи, муваффақият келтирган ва келтираётган спектакллардан фотолавҳалар, ижодий салоҳияти сабаб санъат ихлосмандларига манзур бўлаётган театр жамоалари ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлиш мумкин. Альбом 500 нусхада нашр этилди.   

Зебо НАМОЗОВА,

Ishonch.uz

Бошқа хабарлар