Иш берувчи Касаба уюшмасининг тақдимномасини беэътибор қолдирди. Натижада…

56

Бухоро вилояти касаба уюшма ташкилотлари Бирлашмаси кенгашига ўзига тўланаётган товон пулидан норози бўлган фуқародан ариза келиб тушди. Бу ҳақида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси маълум қилди.

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида жойлашган “206-сон қурилиш монтаж корхонаси” МЧЖ да ишлаган Шароф Раҳматов 1973 йилнинг 24 сентябрда йўл-транспорт ҳодисаси натижасида оғир тан жароҳати олиб, бир қўлидан ажралган. Содир бўлган бахтсиз ҳодиса юзасидан корхона томонидан 1973 йилда 25 сентябрда Н-1 шаклидаги далолатнома расмийлаштирилган.

Орадан шунча вақт ўтиб Ш.Раҳматов соғлиғига етказилган зарар учун тўлов олиш ҳуқуқи мавжудлидан хабар топган ва вилоят Бош бандлик бошқармасига товон пули тўланишини талаб қилиб мурожаат қилган. Шундан сўнг корхона Ш.Раҳматовга соғлиққа етказилган зарар учун тўланадиган тўловларни меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя қилмаган ҳолда ўз билганича тўлаб келаверган, аммо фуқаро бундан қаноатланмагани боис, Бухоро вилояти касаба уюшма ташкилотлари Бирлашмаси кенгашига ариза билан мурожаат қилган.

Ўрганишлар жараёнида корхона фуқародан 9 784 380 сўм миқдорида қарз экани аниқланиб, корхона раҳбарияти билан музокара олиб борилди. Музокаралар натижа бермаганидан сўнг корхона раҳбарига касаба уюшмалари томонидан тақдимнома киритилди. Ўз навбатида корхона тақдимномани ижро этишдан бош тортиб, судга мурожаат қилиш мумкинлигини оғзаки равишда билдирди.

Бухоро вилояти касаба уюшма ташкилотлари Бирлашмаси кенгаши томонидан Ғиждувон туманлараро судига даъво аризаси киритилди.

Суд Ш.Раҳматовга 7 252 896 сўм миқдоридаги зарар тўловини тўлаб бериш тўғрисида қарор қабул қилди ва фуқаронинг талаби қондирилди.

Бошқа хабарлар