“Matbuot tarqatuvchi” АЖнинг устав фондидаги 26,0 фоиз давлат акция пакети биржа савдоларига чиқарилди

34

Давлат активларини бошқариш агентлиги “Matbuot tarqatuvchi” АЖнинг устав фондидаги 26,0 фоиз давлат акция пакетини биржа савдоларига қўйди.

Савдога чиқарилаётган акцияларнинг умумий сони 260 000 дона оддий акцияни ташкил этади.

Бир дона акциянинг номинал қиймати 4000, бошланғич нархи эса 35 802 сўм этиб белгиланган.

Фото: Давлат активларини бошқариш агентлиги

Акциялар пакетининг умумий бошланғич нархи 9 миллиард 308,5 миллион сўм баҳоланмоқда.

Бошқа хабарлар