Пластик картадаги пуллар ишончлими?

50

ёхуд «Қишлоқ қурилиш банк»
мижозларига қандай
хизматларни таклиф этмоқда?

Тўлов ва харидларни нақд пулдан кўра пластик карталар орқали амалга ошириш анча қулай экани ҳеч кимга сир эмас. Шу билан бирга, пластик карталардан фирибгарлик йўли билан пул ўғирлаш ҳолатлари ҳам мавжудки, азият чеккан кишилар бунинг қанчалик оғир кечинмаларга сабаб бўлишини яхши билишади. Хўш, бундан қандай ҳимояланиш мумкин? Банкларда бунга қарши қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Бу каби саволларга АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» томонидан «Нақд пулсиз амалиётлар: янги технология­лар ва хизматлар» мавзусида ташкил этилган матбуот анжуманида мутахассислардан жавоб олинди.
– Банк мижозларнинг пуллари хавфсизлигини таъминлаш, киберҳужумларнинг олдини олиш, ҳимоя тизимларини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратади. Лекин баъзида мижоз эҳтиётсизлик қилиб, ўзига берилган махфий кодларнинг учинчи томонга ошкор бўлишига йўл қўйиши оқибатида ҳисобидаги маблағлардан ажраб қолиш ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай ҳолатга учрамаслик учун, аввало, хавфсизлик талабларига риоя этиш, шахсий ҳисобрақамга оид маълумотларни ошкор қилмаслик талаб этилади.
Қайд этилишича, бугунги кунга қадар банк мижозларига «HUMO» тўлов тизимида ишлайдиган 27 минг дона пластик карта тақдим этилган ҳамда 8 мингдан ортиқ тўлов терминали тарқатилган. Қолаверса, банкнинг масофавий хизматларини ривожлантириш, хавфсизликни таъминлаш муҳим аҳамият касб этмоқда. Ҳозирда жисмоний шахсларга «Депозит-банкинг», «SMS-хабарнома», «Мобиль-банкинг» хизматлари, юридик шахс­ларга эса «SMS-банкинг», «Интернет-банкинг» хизматлари кўрсатилмоқда.
Банкнинг республика ҳудудларида 24/7 режимида кеча-ю кундуз хизмат кўрсатувчи шохобчалар тармоғи 35 тага етди. Мазкур шохобчаларда автоматлаштирилган, АҚШ доллари ва евро хорижий пул бирликларини сўмга айирбошловчи, халқаро тўлов тизимлари – VISA, Mfstercard, Unionpay, MIP карточкалари орқали ҳам ўтказмаларни амалга ошириш имконини берувчи банкоматлар ишга туширилган.
Анжуманда банк хизматларини осонлаштириш, плас­тик карточкалар ҳисобварақларидан тўловларни амалга ошириш учун «QQB-mobile» мобиль иловаси такомиллаштирилгани ҳам айтиб ўтилди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа хабарлар