Ҳалоллик эътирофи

82

Келгуси йилда Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига тайёргарлик кўриш, оммавий спорт ва жисмоний тарбияни ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган долзарб вазифалар тўғрисидаги видеоселектор йиғилишида вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари, йирик корхоналар ва ташкилотлар ходимлари ўртасида турли оммавий маданий ва спорт тадбирлари, шу жумладан, «Бош вазир кубоги» мусобақасини уюштиришга қарор қилинган эди.

Шу муносабат билан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан спортнинг футбол (эркак­лар) ҳамда волейбол (аёллар) тури бўйича «Бош вазир кубоги» мусобақалари ташкил этилди.

64 та жамоа қатнашган шиддатли ва муросасиз футбол баҳсларида Ўзбекис­тон касаба уюшмалари Федерацияси жамоаси фаол иштирок этди. Финалда «Ўзбектелеком» жамоасини кичик ҳисобда мағлуб этган Олий суд жамоаси «Бош вазир кубоги»га эга чиққан бўлса, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси жамоаси «Fair play Jamoasi» номинацияси ғолибига айланди.

1500 нафарга яқин ходимларни соғлом турмуш тарзига ошно тутинтирган, қизғин ва муросасиз, энг муҳими, дўстона руҳда ўтган мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Салим АБДУРАҲМОНОВ,
«Ishonch»

Бошқа хабарлар