Ғолиблар кейинги босқичда

21

Ишчи-ходимларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам равишда шуғулланиши «COSCOM» МЧЖ корхонаси («Ucell» савдо белгиси) раҳбарияти ва корхона касаба уюшма қўмитаси фаолиятининг асосий йўналишларидан бири ҳисоб­ланади.

Шу боис компанияда турли спорт тадбирлари тез-тез ўтказиб турилади. Бундай мусобақалар ходимларнинг нафақат соғлиги, балки ҳамкасбларнинг ўзаро мароқли дам олишига ҳам ғоят фойдали. Куни кеча ўтказилган стол тенниси бўйича мусобақа ҳам бунга ёрқин мисолдир.
Мазкур мусобақада 40 нафарга яқин ходим ўз иқтидори ва маҳоратини синаб кўрди.
М.Ломоносов номидаги Москва давлат университети Тошкент шаҳар филиалининг спорт мажмуасидаги беллашувда технологиялар департаментининг муҳандиси Комила Шамсутдинова, моддий бойликларни харид қилиш департаментининг эксперти Нодирхон Алаутдинов ва технологиялар департаментининг гуруҳ раҳбари Вячеслав Цой ғолибликни қўлга киритди.
Энди улар келгуси ойда Тошкент шаҳридаги алоқа корхоналарининг стол теннисчилари ўртасида ўтказиладиган шаҳар биринчилигида қатнашади.

Раъно МАҲКАМОВА,
«ISHONCH»

Бошқа хабарлар