Малака бор – муаммо йўқ

25

Бошланғич ташкилотда ишнинг қай даражада йўлга қўйилиши биринчи навбатда касаба уюшма қўмитаси раиси, унинг билим даражаси ва салоҳиятига боғлиқ.

Жорий йилнинг 7-11 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ўқув маркази ўтказган навбатдаги ўқув кунларида Тошкент шаҳри ҳамда вилоятларда фаолият юритаётган туман ва шаҳар халқ таълими бўлими ­бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари ҳамда умумий ўрта таълим мактаблари бошланғич касаба уюшма қўмиталари раисларидан иборат 25 нафар тинг­ловчи иштирок этди.

Ўқув машғулотларида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг ташкилий ишлар бўйича мутахассиси М.Худдиев, Ўқув маркази директори И.Умарохунов, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши бош юристконсульти Д.Муҳаммедалиева ҳамда ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича бош мутахассиси Л.Турикова, Ўзбекис­тон халқаро ислом академияси кафедра доктаранти Н.Муҳаммедовлар ўтган ўқув машғулотлари баҳс ва мунозараларга бой бўлди.

Ушбу ўқув машғулотларида биз фаолиятимиз давомида дуч келаётган муаммолар ва тўсиқлар, ечимини кутаётган масалаларга жавоб топдик, деб ўйлайман. Кўтарилган бир қатор мавзулар асосида фаолиятимизга тегиш­ли қонунлар ҳамда соҳага оид меъёрий ҳужжатлар хусусида батафсил маълумотларга эга бўлдик.

Гавҳар ҲАҚНАЗАРОВА,
Навбаҳор тумани халқ таълими бўлими
бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси

Бошқа хабарлар