Сирдарёлик ижодкорларга мурожаат

68


Азиз сирдарёлик ижодкорлар!

Бугун юртимизнинг барча ҳудудларида кузатилаётгани каби жонажон Сирдарёмизда оламшумул ўзгаришлар рўй бермоқда, бундан барчамизнинг кўнглимиз ифтихорга тўлмоқда.
Кейинги йилларда иқтисодиётимиз юксалиб, ўсиш, ривожланиш яққол кўзга ташланди. Кўзлаган эзгу мақсадларимиз сари дадил қадамлар ташлаб бормоқдамиз. Улкан ва салобатли иншоотлар барпо этилаётгани, буюк бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётгани барчамизни бирдай ҳайратга солмоқда!
Зеро, Ватанни севиш, ардоқлаш муқаддас мақсадимиз, олий бурчимиздир. Ҳадислардан бирида “Ватанни севмоқ иймондандир” дея бежизга айтилмаган.
Улуғ сўз санъаткорларимиз битикларида ҳам Ватанни севишга чорланганлигининг гувоҳи бўламиз:
Ватанни сев, тупроғини ўп,
Ҳар қаричи муқаддас бизга.
Чўлидаги ҳатто қуруқ чўп,
Жондан яқин юрагимизга.
Биз, жонажон Сирдарёимизда рўй бераётган асрга татигулик ўзгаришлардан, бунёдкорлик ва юксалишлардан, янгиланишлардан руҳланган барча ижодкорларни Сирдарёни мадҳ этувчи асарлар яратишга чорлаймиз ва ,,Қалбимдаги қўшиқсан, Сирдарё‘‘ адабий-бадиий асарлар танловини эълон қиламиз.
Мазкур танловда Сирдарёни мадҳ этувчи шеърлар, ғазаллар, достонлар қабул қилинади ва келажакда китоб ҳолида чоп этилади. Асарларни Ижодкор ўқитувчилар Кенгаши Ҳайъат аъзолари баҳолайди.
Танловда юқори баҳоланган (1, 2, 3-ўрин) асарлар муаллифлари Сирдарё вилоят Хокими томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши режалаштирилган.
Жонажон Сирдарё мадҳини куйлашга бағишланган шеърларингизни Ҳалима Худойбердиева номидаги Ижод мактаби жамоасига 2019 йил 20 декабрига қадар тақдим этишингизни сўраймиз.
Бизнинг манзил: Гулистон шаҳри, “Боғишамол” маҳалласи, Ўзбекистон шоҳкўчаси, Гулистон қурилиш касб-ҳунар коллежи, +998933205556. Асарларингизни ушбу телефон рақамининг телеграмм номерига ташласангиз ҳам бўлади.

Ҳалима Худойбердиева номидаги
Ижод мактаби жамоаси

Бошқа хабарлар