Туркия элчихонаси талабалар учун танлов ўтказмоқда

96

Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот бўйича маслаҳатчилик хизмати шу йилнинг декабрь ойида “Ражаб Таййиб Эрдўғон – ўзбекистонлик ёшлар нигоҳида!” деб номланган иншолар танлови ўтказади.

Танловда Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг журналистика факультети, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети бакалавр талабалари иштирок эта оладилар.

Танловнинг мақсади: Ўзбекистон ёшларининг Туркия Республикаси Президентининг давлат ва халқаро алоқалар борасида олиб бораётган изчил сиёсатини, дунёда рўй бераётган зиддиятли ҳолатларни ҳал қилиш, тинчлик ва ўзаро ишончни барқарор қилиш йўлида қилаётган саъй-ҳаракатларини  қай даражада кузатиб боришларини аниқлаш ҳамда Ражаб Таййиб Эрдўғаннинг шахсий фазилатлари, фикрлари, лидер сифатидаги фаолияти ҳақида ёшларнинг муносабатини ўрганишдан иборат.

Элчихонада ташкил қилинган махсус мутахассислар ҳайъати томонидан текширилиб, ғолиб сифатида танлаб олинган иншо соҳибларига қуйидаги мукофотлар тақдим қилинади:

1-ўрин соҳибига 1.000.000 сўм.

2-ўрин соҳибига 750.000 сўм.

3-ўрин соҳибига 500.000 сўм

2 талабага 250.000 сўмдан рағбатлантирувчи мукофот берилади. Шунингдек, ғолибларга сертификат берилиши назарда тутилган. Мукофотлар 2019 йил 13 декабрь куни соат 15.00 да ўтказиладиган тадбирда тақдим қилинади.

Танлов тартиби ва шартлари:

1. Иншо мазмун ва услуб жиҳатидан ўзига хос, холис ва шахсий ҳис-туйғулари асосида шаклланган бўлиши шарт.

2. Ифода услуби равон, изчил ва имловий хатолардан ҳоли бўлиши лозим.

3. Иншолар “davut.benli@iletisim.gov.tr” электрон манзили орқали қабул қилинади. Бошқа манзил ва усуллар билан етиб келган иншолар танловга олинмайди.

4. Иншо матни 3 саҳифадан ошмаслиги керак. Иншо матни А4 форматдаги стандарт word саҳифага «Тimеs Nеw Rоmаn» 14 ўлчамли шрифтда «Мiсrоsоft Wоrd» матн редакторидан фойдаланган ҳолда, 1,15 қатор оралиғида ёзилиши лозим. Ҳар бир саҳифа юқоридан ва пастдан 2 см; чапдан 3 см; ўнгдан 1,5 см ҳошияга эга; хатбоши 1 см га тенг ва бир хилда ёзилган бўлиши талаб қилинади.

5.  Иншолар 6 декабрь жума куни кеч соат 18:00 га қадар юқорида кўрсатилган электрон манзилга Pdf форматида талабалик гувоҳномаси нусхаси билан бирга юборилган бўлиши лозим. Файл номи фамилиянгиз билан мос бўлиши шарт.

                                                                           Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати

Бошқа хабарлар