Долзарб мавзуда мулоқот

41

Тошкент шаҳар касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси «Меҳнат соҳасидаги муҳим масалалар» мавзусида давра суҳбати ўтказди.

Унда шаҳар ҳокимлиги, меҳнат, молия бошқармалари ва бошқа давлат бошқарув органлари вакиллари қатнашди.
Давра суҳбатида сўзга чиққанлар таъкидлаганидек, жамоа келишувларида ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлашни ташкил этиш, қонун ҳужжатларида кўрсатилганидан юқорироқ тўловларни ўрнатиш тартибини белгилаш, ходимлар учун узайтирилган асосий ва қўшимча таътиллар ўрнатиш, тармоқ хусусиятларидан келиб чиқадиган бошқа масалаларга оид аниқ ва батафсил меъёрлар келтирилган. Ижтимоий кафолатлар, соғлиқни муҳофаза қилиш, ходимлар ва уларнинг оила аъзолари, шу жумладан, болаларни соғломлаштиришни ташкил этиш масалалари акс эттирилган. Тузилаётган жамоа шартномалари орқали эса ходимларнинг касби, малакаси ва меҳнат шартномасига биноан тўла бандлигини таъминлаш, аёллар ва ёшлар учун имтиёзлар тизимини жорий этиш, янги иш ўринларини барпо қилиш, меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш чоғида қонун меъёрларига риоя этиш каби масалалар ҳал этилмоқда.
Давра суҳбатида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоб берилди. Кириб келаётган йил олдидан мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун янги ғоя ва лойиҳалар яратиш асосий масала эканлиги алоҳида таъкидланди.

Озода РЎЗИҚУЛОВА,
«Ishonch»

Бошқа хабарлар