Аёзли кунларда бошпанасизлар тақдири

61

Инсон манфаатлари доимо ҳар нарсадан устун  бўлиб келган. Айниқса, Ўзбекистонда яшовчи фуқароларнииг ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятлари тўғрисида етарлича қонунлар мавжуд. Улардан бири, муайян яшаш жойига эга бўлмаган фуқаролар учун ИИВ томонидан реабилитация марказларининг ташкил этилганлигидир. Бунда фуқаролар белгиланган миқдорда озиқ-овқат билан, шахсий гигиена буюмлари билан ҳамда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига жавоб берадиган моддий-маиший шароитлар билан таъминланади.

Бундан ташқари, тиббий кўрикдан ўтказилиб, ёрдам кўрсатишга мухтож бўлса, даволаш муассасаларига йўлланма берилади. Шунингдек, фуқаронинг шахси аниқлангандан сўнг, доимий ёки вақтинча яшаш манзилларига юборилади.    

Реабилитация марказининг буюртманомасига асосан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан уларга маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан йўл харажатлари учун пул берилади. Энг асосийси, бу ерда уларга ҳужжатларни тиклашда, ишга жойлашишда, янги ҳаёт сари илк қадам қўйишда ҳам кўмак беришади.

ishonch.uz

Бошқа хабарлар