ЖОНАЖОН ПАРТИЯЛАР, БАҲОИНГИЗ “2”

35

Эътибор берган бўлсангиз, номзодларнинг тарғибот баннерларида жуда кўп ғализликлар, имловий хатоларни кўряпмиз. Тушунамиз, ҳозир “саводсизлик даври”… Шукрки!…

Бироқ бу — партиянинг ҳам, шу баннерларни ясаб пул қилаётган тижоратчиларнинг ҳам юзи-ку. Наҳотки бир-иккита ақли бутун журналист ё филологдан илтимос қилиб бўлса ҳам, шуларни тузатиб, тўғрилаб чиқариш мумкин эмас?!

Бу кетишда бу номзодларнинг хатосиз, умуман, биронта қонун тайёрлай олишига ким ишонади? Ёки Олий Мажлисда қонунлар яратиш ихтиёрини ҳам яна баннерчилару тижоратчиларга берасизми?

Марказий сайлов комиссияси, тегишли партия раҳбарларидан илтимос, бу миллат юзини ерга қаратишни тўхтатинглар!

Ажратилган миллиардлаб маблағларни бунақа саводсизларча ёзилган, бир пулга қиммат ва дидсизлик билан яратилаётган нарсаларга сарфлашдан тийилишингизни сўраб қоламиз!

Ҳусан Эрматов

Бошқа хабарлар