Мудофаа вазирлиги чақирувга бағишланган матбуот анжумани ўтказди

28

Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг анжуманлар залида Мудофаа вазирлиги томонидан Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматни ўташ тартибини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори ижроси мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. 

Унда Мудофаа ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Нуроний” жамғармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Тошкент шаҳар ва вилояти мудофаа ишлари бошқармалари масъул ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Анжуманда даставвал сўз олган Мудофаа вазирлиги бошқарма бошлиғи подполковник Улуғбек Қодиров қарорининг мазмун-моҳиятини очиб берди. Мазкур қарорга мувофиқ жорий йилдан бошлаб муддатли ҳарбий хизмат ва сафарбарлик чақируви резервига чақириш, чақирув олди тайёргарлик жараёнлари, ҳамда Қуролли Кучлар сафида шартнома бўйича хизматни давом эттирмоқчи бўлган номзодларни саралаш жараёнига киритилган қўшимча ва ўзгартишлар  хусусида маълумот берди.

Шунингдек, тадбирда мамлакатимиздаги барчайиғин ва чақирув пунктларининг моддий-техник базаси, у ерда чақирилувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, тиббий комиссияларнинг самарали ишлаши ва чақирилувчиларни тиббий-кўрикдан сифатли ва холисона ўтказилишини таъминлаш мақсадидаишлаб чиқилган чора-тадбирлар хусусида маълумот берилди.

 Анжуман давомида оммавий ахборот воситалари ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олдилар.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Бошқа хабарлар