РЕЙТИНГ: Ўзбекистонда қайси партиянинг қанча аъзоси бор?

46

Ўзбекистонда мавжуд бешта партияларга аъзо бўлган фуқаролар сони 2214874 (икки миллион икки юзи ўн тўрт минг саккиз юз етмиш тўрт) нафарни ташкил этади.
Хабарингиз бор, жорий йил 22 декабрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга жиддий тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Партиялар аъзолари сайловчиларнинг ишончини қозониш мақсадида сайловолди дастурларини тарғиб қилиб ўзаро дебатларда, шунингдек, турли хил митингларда иштирок этиб келмоқда.
Хўш, Ўзбекистон мавжуд бўлган бешта партиянинг умумий аъзолари қанча?Қайси партия энг кўп аъзоларга эга?
1. Ўзбекистон Либерал-демократик партияси – OʻzLiDeP: 755 минг (етти юз эллик беш минг) аъзо рўйхатга олинган;
2. Ўзбекистон Халқ демократик партияси – ХДП: 496 минг 396 (тўрт юз тўқсон олти минг уч юз тўқсон олти) нафар аъзо рўйхатга олинган;
3. “Адолат” социал-демократик партияси – “Адолат” СДП: 414 минг 478 (тўрт юз ўн тўрт минг тўрт юз етмиш саккиз) нафар аъзо рўйхатга олинган;
4. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси – “Миллий тикланиш” ДП: 301 минг(уч юз бир минг) нафар аъзо рўйхатга олинган;
5. Ўзбекистон Экологик партияси – Экопартия: 248 минг(икки юз қирқ саккиз минг) нафар аъзо рўйхатга олинган.Энг кўп аъзоларга эга партия бу – OʻzLiDeP: 755 минг (етти юз эллик беш минг) аъзога эга.Энг кам аъзоларга эга партия эса, бу – Экопартия: 248 минг (икки юз қирқ саккиз минг) аъзога эга.

ishonch.uz

Бошқа хабарлар