Сирдарёда ногирон ўқувчиларнинг шахсий кутубхонаси ташкил этиладиган бўлди

25

Сирдарё вилоятида ўтказилган “Китоб карвони” акцияси доирасида жисмоний имконияти чекланганлиги туфайли уйда таълим олаётган ўқувчиларга шахсий кутубхоналари учун бир неча номдаги адабиётлар совға қилинди. Вилоятдаги 309 та умумтаълим мактабларига эса 47 та номдаги 20 минг нусха китоб берилди.

Мазкур тадбир аввалида Гулистон шаҳрида “Аҳолининг китобхонлик маданиятини оширишнинг долзарб масалалари: муаммо ва таклифлар” мавзусидаги илмий-амалий конференция ҳам бўлиб ўтди.

Унда Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев сўзга чиқиб, муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижроси доирасида барча соҳа ва тармоқларда улкан ўзгаришлар амалга оширилаётганлигини таъкидлади. Хусусан,тўртинчи ташаббус, яъни ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича ташкил этилган тизимли ишлар ўзининг юқори самарасини бермоқда.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ

ishonch.uz

Бошқа хабарлар