Сирдарёдаги иккита корхона европага маҳсулот экспорт қилади

62

“Bek” масъулияти  чекланган шаклидаги  қўшма  корхонаси  европа  давлатларига  маҳсулот   экспорт  қилиш  учун   “GLOBAL  G.A.P” сертификатига  эга  бўлди.  Ушбу  сертификат  маҳсулот  етиштириш,  қадоқлаш,  сақлаш  ва   истеъмолчига  етказиш  жараёнлари  хавфсизлигини  англатади. 

Қўшма  корхона  замонавий  индустриал  технологиялар билан  жиҳозланиб,  қишлоқ  хўжалиги  маҳсулотларини  ишлаб  чиқаришга  ихтисослашган.  Маҳсулотлар  ички  ва  ташқи  бозорга  “Бек”  бренди  билан  тақдим  этилади.  Корхонанинг  кунлик  ишлаб  чиқариш  қуввати  40  тонна қишлоқ  хўжалик  маҳсулотларини  қайта  ишлашни  ташкил  этмоқда. 

2018  йили  Жанубий  Кореа  технологияси  асосида  11  гектарли  гидропоника  иссиқхонаси  қурилди.  Лойиҳа  қиймати  10 млн  АҚШ доллор  бўлиб,  бу  ерда  йилига  2 минг  тонна  сабзавот  етиштирилади.  Эътиборлиси,  маҳсулотлар  тўлиқ  экспортга  йўналтирилган. 

– Корхонамиз  маҳсулотларини  хорижга  экспорт  қилиб  келмоқдамиз.  Эндиликда  европа  давлатларига  чиқишни  ният  қилдик.  Бунга  имконият  берувчи  GLOBAL  G.A.P сертификати олиш  жараёни  мураккаб  бўлиб,   қўйилган  талабларни  бажариб   сертификат  топширилишигача   бир  йилга  яқин  муддат  сарфланди.  Албатта,  жараёнда  “Ўзстандарт”  агентлиги  ҳодимлари  хизмати  катта, – дейди  корхона  раҳбари  Ботир  Исмоилов. –  Сертификатга  эга  бўлишимиз    ишлаб  чиқаришда  интизом,  тозалик ва  маҳсулот  сифати  ошишига  ижобий  таъсир  қилади.  Шунингдек,  маҳсулот  баҳоси  юқорилайди. 

Айтиш  мумкинки,  ушбу  халқаро  сертификат  қишлоқ  хўжалик  маҳсулотлари  учун  берилиб,  мамлакатимизда  бугунгача  40  та  корхона  маҳсулотларига    тақдим  этилган.   Жумладан,  Сирдарё  вилояти  ҳудудида  жойлашган  иккита  корхона   маҳсулотларига  берилган.   

Шу  куни  вилоятнинг   яна  бир  ишлаб  чиқариш  корхонасига  озиқ  – овқат  хавфсизлиги  сертификати  топширилди.  Мирзаобод  туманида  жойлашган  “Деҳқонобод  асл  анори”   ишлаб  чиқариш  кооперативи  анор  шарбати  ишлаб  чиқариб  келмоқда.  Корхона  2017  йилда  ташкил  этилган  бўлиб,     5  та  фермер  хўжалиги  ва   30  та  деҳқон  хўжаликлари  бирлашган.  1  млрд  700  минг  сўмлик  гранд  асосида  Австрия  давлатининг  Креузмайр технологияси  асосида  маҳаллий  анор  мевасидан  шарбат  ишлаб   чиқарилмоқда.   Корхонада  бир  соат  давомида  500  кг  шарбат  олиш  имконияти  яратилган.

Озода  МАМАДАЛИЕВА,

ishonch.uz

Бошқа хабарлар