Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори мақоми вазирга тенглаштирилди

22

Биз яшаётган аср замонавий технологиялар ва турли ахборотлар қуршовидадир. Берилаётган ахборотларнинг қай даражада ҳақиқат экани кўп ҳолларда текшириб ҳам ўтирилмайди. Натижада, турли муаммолар келиб чиқаверади.  Айнан шундай  ҳолатлар юз бермаслиги ва аҳолига ишончли ахборот етказиб бериш мақсадида  «Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор имзоланди. 

Мазкур қарор чиқарилишининг асосий сабаби:  аҳолини холис ва тезкор ахборот билан таъминлаш, мамлакатимизда содир бўлаётган янгиликларни чет давлатларга, чет давлатлардаги воқеа-ҳодисаларни аҳолига  тезкорлик билан етказиш бўйича амалдаги тизимни янгилаш, шунингдек,  Ўзбекистонда амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг асл мазмуни ва моҳияти ҳақида холис тушунчалар бериш,  глобал ахборот майдонида республиканинг ўрнини янада мустаҳкамлаш ва энг асосийси,  Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги фаолиятини янада ривожлантиришдир.

Қарорга  кўра:

 ЎзА бош директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра вазирга, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосари эса тегишлича вазирнинг биринчи ўринбосари ва вазир ўринбосарига тенглаштириладиган бўлди. 

  ЎзА таркибида республика ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид янгиликлар бўйича фуқароларда холис фикрни шакллантириш, уларга ахборот-таҳлилий, шу жумладан, аудио ва видео ахборотлар етказиш имкониятларини янада кенгайтириш мақсадларида Медиа марказ ташкил қилинди.

Эътиборлиси шундаки,  Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигиҳодимлари энди Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан пропискага ўтиш имконига эга бўлишди. Бундан ташқари, қарорда ходимларнинг ойлик маошлари масаласи ҳам алоҳида қайд этилган.

Рушана Зиядуллаева

ishonch.uz

Бошқа хабарлар