СОХТАкорнинг «сири» ёхуд тўхтаган «парвоз»

29

Бундан бир неча йил олдин сурхондарёлик Абдураҳмон Назаров Россияга ишлаш учун бориб, ушбу давлатда бўлиш қоидаларини бузгани учун мажбурий тартибда чиқариб юборилган эди.

Бу ҳолатда муайян муддат мобайнида Россияга бориш ҳуқуқидан маҳрум этилганини билган Абдураҳмон қинғирликка қўл урди. У укасининг номига чипта сотиб олиб, «Тошкент-Санкт-Петербург» йўналиши бўйи­­ча учадиган самолётга ўтирмоқчи бўлди. Аммо аэропортнинг синчков ходимлари бу қаллобликни сезиб қолишди. Унинг бармоқ излари намунаси текшириб кўрилганда, тақдим этилган паспорт бошқа шахсга тегишли экани маълум бўлди. Шундан сўнг Абдураҳмон айбига иқрорлик билдирди. Унга тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун судга юборилди. Суд ҳукмига мувофиқ, сохтакорликка қўл урган Абдураҳмонга қонуний жазо тайинланди. Шу тариқа сохтакорнинг парвоз қилиш орзуси амалга ошмади.

Шерзод ШОДМОНОВ,
Тошкент шаҳри аэропортларида хавфсизликни
таъминлаш бошқармаси Тергов бўлими терговчиси

Бошқа хабарлар