Ҳамжиҳатликдаги муваффақиятлар

15

“Нуроний” жамғармаси республика Бошқаруви, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштиш бўйича республика Кенгаши, Хотинқизлар қўмитаси, Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар иттифоқи ҳамда “Оила” илмийамалий тадқиқот маркази томонидан қабул қилинган Мурожаат ва “Маҳаллаларда маънавиймаърифий тадбирларни тизимли ташкил этиш бўйича жамоат ташкилотларининг 2019 йил октябрьдекабрь ойларига мўлжалланган ҳамкорлик Дастури” мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигига эришиш, аҳолининг фаровон, ҳаётдан рози бўлиб яшаши йўлида тўғаноқ бўлаётган иллатлар, камчиликларга биргаликда ечим топиш имконини бераётир.

Жумладан, Навоий вилоятида “Нуроний” жамғармаси Нурота тумани бўлими фаоллари томонидан ҳамкорлик дастури доирасида маҳаллалар ва таълим масканларида ёшлар орасида жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида “Биз бор жойда жиноятга ўрин йўқ мавзусида тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.

Ўзаро ҳамкорлик ва ижтимоий шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш мақсадида юқорида номлари келтирилган 6 та йирик жамоат бирлашмаси аъзоларидан таркиб топган ишчи гуруҳи шакллантирилиб, корхона ва таълим масканларида, маҳалла фуқаролар йиғинларида “Жаҳолатга қарши маърифат”, “Кўринг, ҳавас қилинг, ибрат олинг!” мавзуларида тадбирлар ўтказилмоқда. Қолаверса, “Оиладаги тотувликка биргаликда эришамиз!” шиори остида ташкил этилаётган “Маслаҳат” акциялари ҳам кўпчиликни хушнуд этмоқда. Қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, касбга ўргатиш ва бандлигини таъминлашга қаратилган “Маърифатли қизнинг қадами қутлуғ келур” акцияси аҳоли томонидан катта қизиқиш билан қарши олинмоқда.

Тумандаги ташкилотлар ҳузурида тузилган Фахрийлар жамоатчилик кенгаши ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги туман бўлими билан ҳамкорликда катта авлод вакиллари орасида оммавий спортни ривожлантириш, саломатликни мустаҳкамлашга қаратилган “Соғлом бўлай десангиз, сафимизга қўшилинг” мавзусида акция ўтказилди. Мазкур лойиҳа доирасида 5000 нафар фахрий тиббий кўрикдан ўтказилиб, кексалардан 40 нафарига шифохонада даволаниш, 164 нафарига санаторийда дам олиш учун бепул йўлланма берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан “Ўсиб келаётган ёш авлодни маънан етук ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, тадбиркорлик, илмий-ижодий ва интелектуал салоҳиятини шакллантиришга кўмаклашиш” мавзусида эълон қилинган танловда ғолиб, деб топилган “Нуроний” жамғармаси Нурота тумани бўлимининг “Жамиятда менинг ўрним бор” номли лойиҳасига 28,5 миллион сўм маблағ ажратилди. Мазкур лойиҳа асосида жамғарма ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда қатор тарғибот тадбирлари ўтказилди, мактабларда шахмат тўгараклари ташкил этилди. Айни вақтда тўгарак аъзолари сони 100 нафардан ошди. Ҳар ойда “Уч авлод учрашуви” тарзида шахмат турнири ташкил этилаётгани аҳоли, айниқса, ўғил-қизларни соғлом турмуш тарзига жалб қилиш, ёшлар тарбиясида кексалар иштирокини таъминлашга хизмат қилаётир.

Суюндиқ ҚУЛМОНОВ

ishonch.uz

манба: “Nuroniy” газетаси, 50-сон

Бошқа хабарлар