“Ипак йўли” туризм халқаро университетида 120 нафар талабадан иборат волонтёрлик ҳаракатига старт берилди

16

Таълим муассасасидаги волонтёрлар ҳаракати ёшларнинг ижтимоий аҳамиятга молик фаолиятини рағбатлантиришнинг энг яхши механизми бўлиб, жамият ривожланиши йўлидаги долзарб муаммоларни ҳал этишга жалб этиш, ғоя ва ижтимоий масъулият қадр-қимматини оммалаштиришда кўмаклашади.

2019 йил 3 декабрь куни университетнинг ривожлантириш ва халқаро муносабатлар бўйича биринчи проректори профессор Азамат Акбаров волонтёрлар билан учрашув ўтказди. А.Акбаров ўз нутқида волонтёрлик ҳаракати бутун дунё илғор олий таълим муассасалари томонидан жорий этилган инновациялар самарадорлигининг ажралмас қисми эканлигини таъкидлаб ўтди.

Волонтёрлар ҳаракати университет фаолиятини илгари суриш, оммалаштириш ва фаоллаштиришга энг яқин кўмакчи бўлиб, университетлар, жамият, оила институти ўртасида мустаҳкам кўприк вазифасини ўтайди.

Шохида МУСТАЕВА,

“Ипак йўли” туризм халқаро университети ахборот хизмати

Бошқа хабарлар