Конституция байрами учун табриклар бошланди

55

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Олимпия шон-шуҳрати музейидаЎзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар ташкилоти, Тошкент шаҳар халқ таълими Бош бошқармаси хамда Тошкент шаҳар мактабгача таълим Бош бошқармалари билан хамкорликда “Конституция – ҳуқуқимиз пойдевори” мавзусида тадбир ўтказилди.

Ушбу тадбирга Тошкент шахарни барча туманлари халқ таълими бўлимлари, мактабгача таълими бўлимлари мудирлари ва хар бир туманда фаолият курсатаётган йигирма икки нафар бошланғич касаба уюшма ташкилот раислари ташриф буюрдилар.

Халқимиз сиёсий-хуқуқий тафаккурининг юксак намунаси бўлган Конституция юртимизда демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда. Мамлакатимиз 27 йил давомида босиб ўтган ғоят мураккаб ва шарафли йўл Бош қомусимизнинг хаётбахш кучи ва салоҳиятидан далолат беради.

Асосий қонунимиз негизида яратилган Ҳаракатлар стратегияси бугунги кунда жонажон Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтаришда, инновацион ва индустриал ривожланиш сари одимлашда беқиёс ўрин эгалламоқда.

Халқ билан доимий мулоқотда бўлиш, одамларнинг ташвиш-муаммоларини ҳал этиш, уларни рози қилиш фаолиятимиз мезонига айланмоқда.

Айнан шунинг учун Бош Қомусимизни чуқур ўрганиш, англаш, ҳаётга жорий этиш ва унга сўзсиз амал қилиш барчамизнинг шарафли бурчимиздир.

Хусусан, ишчи кучига бўлган талабни рағбатлантириш, иш ўринларини ҳимоялаш, ижтимоий муҳофаза тизимини кенгайтириш бўйича чоралар кўрилмоқда, мунтазам равишда энг кам иш хақи ва ижтимоий трансферт бўйича тўловлар миқдори оширилмоқда, бюджет соҳаси ходимларининг меҳнатига хақ тўлаш ва уларни рағбатлантиришнинг такомиллаштирилган тизимлари жорий қилинди.

2019 йил 11 ойи мобайнида мавжуд шароитлардан келиб чиққан ҳолда таълим муассасалари ходимларини маданий хордиқ чиқаришларини ташкил этиш мақсадида турли маданий масканларга – театр, музей, санъат саройларига 45054 нафар ўқитувчиларнинг ташрифлари ташкил этилди.  Бу мақсадларда 571 млн 297 минг 612 сўм маблағ ажратилган.

Тошкент шаҳар халқ таълими Бош бошқармаси ва Тошкен  шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси ҳамда туман бўлимлари билан ҳамкорликда тармоқ касаба уюшмаси органлари турли тадбирларни ҳамкорликда ўтказиб келмоқда. Жумладан, “Йил ўқитувчиси”, “Йил тарбиячиси”, Халқаро ва республика олимпиадалари ғолиблари ҳамда уларнинг устозларини тақдирлаш, Август кенгашлари тадбирлари.

Касаба уюшмаси томонидан “Энг фаол ёш иш берувчи”, “Энг намунали бошланғич ташкилот”, “Меҳнат муҳофазаси бўйича энг яхши ташкилот”, “Меҳнат муҳофазаси бўйияча энг яхши вакил”, “Ўз касбининг моҳир эгалари”, “Йилнинг энг фаол тарбиячиси”, “Йилнинг энг фаол маданият ходими” каби танловларнинг туман, шаҳар ташкилотлари томонидан мунтазам ўтказилиб келинмоқда.

Тадбир якунида ташриф буюрган, узоқ йиллардан буён юртимиз равнақига ўз хиссаларини қўшиб келаётган мехмонларга тантанали равишда касаба уюшмаси томонидан Фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалар топширилди.

ishonch.uz

Бошқа хабарлар