Ота-онаси ҳаётлигида фарзанд бажариши лозим бўлган баъзи амаллар

145

 

Ота-онага итоат қилиш, яъни ҳар доим лаббай, деб гуноҳ ҳисобланмайдиган ишларни малолланмасдан, гўзал тарзда бажариш;

 Ота-онага доим яхшилик ва эҳсон қилиш: шароитдан келиб чиқиб, егулик, кийим-кечак ва бошқа зарур таъминотни ҳозирлаш;

 Ота-онага камтар, камсуқум муомала қилиш, ҳурмат кўрсатиш, баланд овозда гапирмаслик, “уф” калимасини умуман ишлатмаслик, улар ҳузурида кўп гапирмаслик, одоб билан тинглаш, ота-онани исми билан чақирмаслик, йўлда ёки бирор жойга кириб-чиқишда улардан олдинда юрмаслик;

 Ота-онанинг рухсати, розилиги, дуоси ва оқ фотиҳаси билан сафарга чиқиш.

Раҳимберди домла Раҳмонов

ishonch.uz

манба: “Nuroniy” газетаси, 50-сон

Бошқа хабарлар