Қиш фаслида организмга керак витаминлар

20

Қиш фаслида организм заифлашади, витаминларга эҳтиёж ортади. Гиповитаминознинг олдини олиш учун танангизда кечаётган ўзгаришларни эътибордан четда қолдирманг ва шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда, организмга керакли дармондориларни етказиб беринг.

А витамини — тери қуруқлашиши, соч сийраклашиши, тирноқлар синувчанлиги, лабдаги ёрилиш, оғиз бўшлиғининг касалланиши, кўриш қобилияти пасайиши, тошма пайдо бўлиши айнан шу дармондори етишмаётгани аломати ҳисобланади.

B1 витамини — диарея ва қайт қилиш, ошқозон-ичак фаолияти, қон айланиши бузилиши, иштаҳа йўқолиши, қон босими тушиши, кучли таъсирчанлик, юрак аритмияси, оёқ-қўл учи музлашидан сақлайди.

B2 витамини — стоматит ва оғиз чети ёрилиши, конъюктивит, кўздан сув (ёш) оқиши, кўриш қобилияти сусайиши, кўз устки қисми пардаси ҳиралашуви ва ёруғликдан қўрқув пайдо бўлиши, оғиз бўшлиғи қуруқшашининг олдини олади.

B3 витамини — кучсизлик ва сурункали чарчоқ, доимий бош оғриғи, хавотирланиш ва асабийлашиш, қон босими ошишидан асрайди.

B6 витамини — бемажоллик, тўсатдан xотира сустлашиши, жигар атрофида оғриқ туриши, дерматитга қарши курашади.

B12 витамини —камқонлик, соч тўкилиши ва гастритни даволайди.

С витамини — иммунитет тушиб кетиши натижасида умумий мадорсизлик юзага келиши, вазн тушиши, иштаҳа йўқолиши, милк қонашига йўл қўймайди. Шамоллаш ва инфекцияга мойиллик, бурундан қон кетиши, оғиздан ёқимсиз ҳид келишини бартараф этади.

Витамин D — ланжлик ва камҳаракатлилик, уйқу бузилиши ва иштаҳа ёмонлашиши, қайсарлик, раxит, иммунитет ва кўриш қобилияти сусайиши, модда алмашинуви бузилиши, суяк тўқималарида муаммо юзага келишидан ҳимоя қилади.

D3 витамини — фосфор ва кальцийнинг қийин ўзлаштирилиши, тишлар кеч чиқиши (болаларда), уйқу бузилиши (чўчиш, алаxсираш), мушаклар тонуси пасайиши ва суяклар синувчанлиги каби муаммоларни бартараф қилади.

Витамин Е — аллергияга мойиллик, мушаклар дистрофияси (озиқланиш бузилиши), оёқ оғриғи, ошқозон яраси, пигмент доғлар ва тромбофлебит пайдо бўлиши, қадам ташлаш ўзгариши кузатилганда наф беради.

ishonch.uz

манба: “Nuroniy” газетаси, 50-сон

Бошқа хабарлар