Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси: у қандай тайинланади?

18

—  Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси асосан қандай ҳолларда берилади ва унга нима асос бўла олади?

Карим Равшанов. Тошкент шаҳари

 — Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини тайинлаш учун меҳнатга лаёқатсизлик варақаси (касаллик варақаси) асос бўлади. У инсон шикастланганда, санаторий-курортда даволанганда, бетоб бўлган оила аъзосини парваришлаш зарур бўлганда, карантинда,  сил ёки касб касаллиги туфайли вақтинча бошқа ишга ўтказилганда, меҳнат қобилиятини тиклаш ёки ясама (протез) қўйдириш учун реабилитация муассасаларига ётқизилган ҳолларда берилади.

ishonch.uz

манба: “Nuroniy” газетаси, 50-сон

Бошқа хабарлар