Қонун ижодкорлиги учун манба

230

Газетанинг шу йили 16 май сонида чоп этилган «ZO‘R TV»га бари барибир(ми?)» сарлавҳали мақолага Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси қуйидагича муносабат билдирди:
Мақолада кўтарилган масала юзасидан миллий қонунчиликни кўриб чиқиш, шунинг­дек, қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш жараёнларида манба сифатида олинганини маълум қиламиз.

Раис И.Абдуллаев

ТАҲРИРИЯТДАН: Мутасадди ва мутахассисларнинг матбуотдаги чиқишларга бу каби тезкор муносабатлари таҳсинга лойиқ, албатта. Аммо жавоб ва муносабатларда бироз аниқлик ва муфассаллик етишмаётгандек, назаримизда. Уларни ўқир экансиз, мурожаатларга шунчаки, таъбир жоиз бўлса, «қўл учида» қаралганини англайсиз.
Аслида, мазкур масалаларда жамиятимиздаги долзарб мавзулар акс этган. Уларнинг ечими тараққиётимиз учун долзарб аҳамият касб этарди.
Назаримизда, бу каби муносабатлар кимлигимизни, жамиятга қанчалик дахлдорлигимизни кўрсатиб қўяётгандек…
Ўйлаймизки, мутасаддилар келгусида айни шу жиҳатга чуқурроқ назар ташлайди, масалалар моҳиятини кенгроқ ва батафсил кўрсатиб берадилар… Ана шундагина газетхонлар ва жамоатчиликда кенгроқ тасаввур пайдо бўлади, муаммолар ечими осонлашади.

 

Бошқа хабарлар