ЮКСАК МАРРАЛАР ОЛДИНДА

164

Спорт

Шу йилнинг 8-12 ноябрь кунлари  Перу пойтахти Лима шаҳрида бўлиб ўтган оғир атлетика бўйича Гран-при мусобақасида спортчиларимиз муваффақиятли иштирок этди. Ҳамюртларимиздан Адҳамжон Эргашев 1 та олтин ва 1 та кумуш медални қўлга киритган бўлса, Муаттар Набиева 2 та кумуш ва 1 та бронза, Достон Ёқубов эса 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тасарруфидаги Республика ихтисослашган комплекс болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўқувчилари ҳам мусобақада юқори натижаларга эришди. Сайёрамизнинг энг кучли полвонлари иштирок этган мазкур мусобақада Достон Ёқубов ҳам совриндорга айланди. Эътиборлиси, 73 килограмм вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Достон 3 та бронза медалини қўлга киритди.

55 килограмм вазн тоифасида супага чиққан Муаттар Набиева даст кўтаришда 93 кг.дакумуш, силтаб кўтаришда 111 кг.да бронза ва умумий ҳисобда 204 кг. натижа билан шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу мусобақада Токио Олимпиадаси учун ҳам қимматли рейтинг очколари берилади. Савриндор бўлган спортчиларимиз рейтинг натижаларини янада яхшилаб олишди.

Муқаддас РАЗЗОҚОВА,

«Ishonch» 

Бошқа хабарлар