“Халқ банки”: ўзгариш ва янгиланишлар даври

150

Халқ банки Ўзбекистон молия бозорида ўз мавқеини янада мустаҳкамлаш мақсадида 2019 йилда кўрсатилаётган молиявий хизматлар сифатини халқаро стандартлар даражасига кўтаришда инновацион янгиланишларга жадаллик билан киришди. Яъни банк ўз-ўзини янгилаб, трансформацияни изчиллик билан амалиётга татбиқ этяпти.

Бу каби ўзгаришлар самараси Халқ банки устав капитали ўсишида ҳам яққол намоён бўлмоқда. Жумладан, банк устав капитали қўшимча 227,9 млн. АҚШ долларига ортди. Яъни бугунги кунда бу кўрсаткич 4 230,9 млрд. сўмга етди. Ўтган йилнинг шу даврида бу рақам 1 540,3 млрд. сўмни ташкил қилганди.

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Халқ банкининг номинал қиймати 1 000 сўм бўлган 2 164 172 минг дона оддий акциялари сотиб олинди ва бунинг натижасида жамғарманинг банк устав капиталидаги улуши 38,8 фоиздан 70,1 фоизга кўтарилди.

Банкнинг қолган акцияларига Давлат активларини бошқариш агентлиги эгалик қилади ҳамда унинг улуши 29,9 фоизни ташкил этади.

Реклама ҳуқуқида

Хизматлар лицензияланган.

Бошқа хабарлар