Қўшни уйларнинг ҳовлига чиқиш йўлини ўзбошимчалик билан тўсиб қўйиш мумкинми?

92

Самарқанд шаҳар “Бешчинор” маҳалласида истиқомат қилувчи Сурен Аванесов‎ facebook‘даги саҳифасида қўшни “дом”да яшовчи аҳоли ўзбошимчалик билан йўлни тусиб қўйишгани ҳақида пост қолдирган:

“Менинг фикримча, шаҳарда тартиб йўқ. Чунки ҳар ким ўзи хоҳлаган ишини қилмоқда. Бешчинор маҳалламизда кўп йиллар давомида биринчи марта асфальт ётқизилди. Аввало бундай ободонлаштириш ишларини ташкил этаётганларнинг барчасига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Лекин бу хайрли иш ҳамма ҳам ёқмади. Буюк Ипак йўли кўчасидаги 34-уй аҳолиси кечагина кўкаламзорлаштирилган ва асфальтланган йўлни тўсиб, қўшни уйларнинг ҳовлиларига чиқиш йўлини ёпиб қўйишган.

Маҳалла раисининг айтишича, бу унинг розилигисиз ва рухсатисиз амалга оширилган. Бу каби ўзбошимчалик қачонгача давом этади?!”.

Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан ҳам муҳокама қилинмоқда.

zarnews
Бошқа хабарлар