ОТМга имтиёзли кириш имконияти биттага ортади

83

Мусобақанинг республика босқичида совринли ўринларни қўлга киритганлар олий таълим муассасаларига тест синовларисиз ва касбий имтиҳонларсиз ўқишга кириш ҳуқуқи берилади. Бу ҳақда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган Вазирлар Маҳкамасининг “Иқтидорли спортчиларни тақдирлаш ва рағбатлантириш тўғрисида”ги қарори лойиҳасида келтириб ўтилган.

Ҳужжатга мувофиқ, эндиликда халқаро ва республика спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорлари қуйидагича тақдирланади:

Республика ва халқаро спорт мусобақаларнинг индивидуал турларида ғолиб ва совриндорликни қўлга киритган имтиёзга эга спортчилар олий таʼлим муассасасига қўшимча давлат гранти асосида тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонларсиз қабул қилинади.

Республика ва халқаро мусобақаларнинг жамоа турларида ғолиб ва совриндорликни қўлга киритган командаларнинг (ўз командалари таркибидан – академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаʼлим мактаблари битирувчиларидан уч нафар номзодни белгилайдилар) имтиёзга эга спортчилари олий таʼлим муассасасига қўшимча давлат гранти асосида тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонларсиз қабул қилинади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг тавсиясига асосан, Республика ва халқаро мусобақаларнинг жамоа турларида ғолиб ва совриндорликни қўлга киритган командаларнинг қолган вакилларига уларнинг спортдаги натижаларини инобатга олган ҳолда олий таʼлим муассасасига қўшимча давлат гранти асосида тест синовларисиз қўшимча имтиҳонларсиз қабул қилиниши мумкин.

Бошқа хабарлар