Депутатлар сайловида такрорий овоз бериш бошланди

50

Мамлакатимизда 2019 йил 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайловлар бўлиб ўтди. Марказий сайлов комиссиясининг қарорига кўра, бу сайловларда бешта партия номзодлари орасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 125 депутат сайланган, деб топилди. Ўз навбатида, 25 депутатлик ўрни учун такрорий овоз бериш ҳақида қарор қабул қилинди. 

Бугун, 2020 йил 5 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 25 сайлов округида ана шу жараён бошланди. 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига асосан агар Қонунчилик палатаси депутатлари сайловида сайлов округи бўйича икки нафардан ортиқ номзод қўйилган бўлса-ю, улардан ҳеч бири сайланмаса энг кўп овоз олган икки номзод бўйича такрорий овоз бериш ўтказилади. Такрорий овоз бериш икки ҳафталик муддатда бўлиб ўтиши белгиланган. Унда иштирок этган сайловчиларнинг овозини бошқа номзодга нисбатан кўпроқ олган номзод сайланган деб ҳисобланади. Такрорий овоз беришда сайловчиларнинг иштирок этиш фоизи ҳисобга олинмайди. 

Шунингдек, такрорий овоз бериш асосий сайловни ўтказиш учун тузилган аввалги сайлов участкаларида ва сайловчиларнинг олдинги рўйхати асосида ўтказилади. 

Қуйида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатлар сайлови бўйича такрорий овоз бериш ўтказиладиган сайлов округлари рўйхати билан танишинг: 

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БЎЙИЧА: 

8-Оқманғит сайлов округи 

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ БЎЙИЧА: 

9-Андижон сайлов округи 

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ БЎЙИЧА: 

32-Жиззах сайлов округи 

33-Дўстлик сайлов округи 

35-Ғаллаорол сайлов округи 

36-Пахтакор сайлов округи 

37-Шароф Рашидов сайлов округи 

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ БЎЙИЧА:

44-Сардоба сайлов округи 

49-Уйчи сайлов округи 

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ БЎЙИЧА:

56-Регистон сайлов округи 

57-Сўғдиёна сайлов округи 

67-Пастдарғом сайлов округи 

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ БЎЙИЧА: 

76-Шеробод сайлов округи 

83-Олтинсой сайлов округи 

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ БЎЙИЧА:

87-Ангрен сайлов округи 

89-Бўка сайлов округи 

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ БЎЙИЧА: 

102-Яйпан сайлов округи 

104-Учкўприк сайлов округи 

106-Бағдод сайлов округи 

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ БЎЙИЧА: 

117-Урганч сайлов округи 

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ БЎЙИЧА: 

133-Шаҳрисабз сайлов округи 

134-Яккабоғ сайлов округи 

135-Ғузор сайлов округи 

ТОШКЕНТ ШАҲРИ БЎЙИЧА:

148-Кўкча сайлов округи 

150-Шайхонтоҳур сайлов округи 

Бошқа хабарлар