Бағдоддаги АҚШ элчихонасига ракета ҳужумлари амалга оширилди

97

Ироқ пойтахти Бағдоддаги “яшил ҳудуд” – АҚШ элчихонаси ҳудудига ракета ҳужумлари амалга оширилди. Бу ҳақда Al Arabiya хабар қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 3 та “Катюша” ракетаси Ироқ пойтахтидаги АҚШ элчихонаси яқинига келиб тушган.

Нашр манбасининг хабар беришича, ракеталардан бири элчихона қаршисидаги аҳоли яшайдиган уйга тушган. Натижада тинч аҳоли жабрланган.

5 январь куни кечаси ҳам Бағдодда бир қанча реактив ракеталар портлаганди. Улардан бири АҚШ элчихонаси яқинидаги майдонда портлаганди.

Бошқа хабарлар