Ҳайдовчилар амал қилиши керак…

58

Автомобил  ихтирочилари Даймлер ва Бенсга тасаннолар бўлсин! Уларнинг мана шу биргина ихтироси бутун дунё аҳолисига хизмат қилмоқда. Бугунги кунга келиб, деярли ҳар бир оилада камида битта автоулов бор. Ҳамма нарсанинг ҳам ўз қонун-қоидалари мавжуд. Агарда сиз эндигина машина сотиб олган бўлсангиз, қандай қоидаларга амал қилишингиз керак эканлигини биласизми? Йўл-патруль хизмати ходимлари сизни асоссиз тўхтатади деб ўйлайсизми?

Унда улар билан муносабатда  қуйидаги ҳуқуқларингизни  ёдингизда сақлашингиз керак:       

      – ЙПХ ходими томонидан тўхтатиш асослари ҳамда қоидаларнинг қайси банди бузганлиги тўғрисида тушунтириш беришни талаб қилиш;

      – тўхтатган  ходимдан ўзини таништиришини, хизмат гувоҳномасини кўрсатишини ва кўкрак нишон белгисини маълум қилишини талаб қилиш;

      – хизматни мобиль видеокамерасиз олиб бораётган ходимга ҳужжатларни тақдим этмаслик;

      –  ходим билан ўзаро муносабатини ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага қайд қилиш (тақиқланган белги мавжуд ҳудудлардан ташқари);

      – қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари транспорт воситаси кабинасидан чиқмасдан, ходим билан ўзаро муносабатга киришиш;

      – содир этган қоидабузарлиги қайд этилган махсус мослама натижалари билан танишиш;

      – ҳуқуқбузарлик ҳолатини аниқлашда фойдаланилган махсус воситаларнинг қиёслаш сертификатларини кўрсатишни талаб қилиш;

      – ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан тушунтиришлар бериш;

      – асоссиз тўхтатиб турилмаслигини талаб қилиш;

      – ходим томонидан транспорт воситасини ёки ундаги юкни ташқи кўздан кечириш жараёнида иштирок этиш;

      – ўзи тўхтатилган ҳудудда  ходимнинг хизмат олиб бориши мумкинлиги ҳақидаги рухсатнома кўчирмаси билан шу жойнинг ўзида танишиш;

      – маъмурий баённома расмийлаштирилганидан сўнг ходимнинг рухсатномаси сақланаётган саф бўлими бошлиғидан дислокация (ходимнинг тегишли ҳудудда ишлаши учун бериладиган ҳужжат)  ҳақида ёзма маълумот беришни талаб қилиш;

     – ўзига нисбатан расмийлаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ва бошқа иш ҳужжатлари билан танишиш, улардан ўз ҳисобидан нусха кўчириш ёки уларни фотосуратга олиш;

    – ходимнинг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги, расмийлаштирилган маъмурий баённома устидан юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиш;

    – ўзи гувоҳи бўлган ҳодиса ҳақида  ходимга ҳаққоний маълумотни баён қилиш.

Унутманг, ўз ҳақ- ҳуқуқларингизни яхши билсангиз, хеч қандай вазиятда ва ҳеч қачон қоқилмайсиз!

Бошқа хабарлар