Беғубор қалблар қувончи

41

Тошкент кимё-технология институти раҳбарияти ва институт касаба уюшма қўмитаси пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманида жойлашган 37-имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари ҳолидан хабар олди.

Учрашувда институтнинг профессор-ўқитувчилари ва касаба уюшма қўмитаси раиси бугун мамлакатимизда ёш авлод камолоти йўлида амалга оширилаётган ишлар, ўқувчиларнинг келажакда юқори марраларни забт этишлари, юртимиз номини дунёга танитиши учун барча шароитлар муҳайё экани ҳақида гапириб ўтишди. Шундан сўнг болажонларга совғалар улашилди.
Ўқувчиларнинг мусиқий чиқишлари, куй-қўшиқлар барчага манзур бўлди. Беғубор қалбларда уйғонган янги орзулар келажакда, албатта, ўз мевасини беради.

Шавкат ТОИРОВ,
Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари
касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси

Бошқа хабарлар