ХИТОЙДА ЯНГИ ВИРУС ТАРҚАЛДИ

39

Интернет нашрларида Хитойда коронавируснинг янги туридан бир фуқаро вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Қайд этилишича, бу ҳолат Ухан шаҳрида рўй берган. Шаҳар соғлиқни сақлаш масалалари бўйича қўмитаси бугунги кунда 40 дан ортиқ киши касаллангани, юзга яқин киши эса тиббий кузатув остида эканини маълум қилган.

Коронавирус – мушук инфекцияси бўлиб, оз ўрганилган касаллик. У қорин бўшлиғига суюқлик кириб бориши билан тавсифланади ва фақат нажас-оғиз йўли билан юқади. Касалликнинг энг муҳим аломати қаттиқ диареядир. Ҳалигача бу вирус учун ваксина ва даволаш усуллари топилмаган. Мутахассислар гигиена инфекциянинг олдини олиши мумкинлигини айтишмоқда.

Шу сабабли Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти Хитой, хусусан, Хубей провинцияси ва Ухан шаҳрида бўлиб турган ёки бормоқчи бўлган ватандошларни зарурий эҳтиёт чораларини кўришга чақирмоқда.

Нодирбек Ибодуллаев

тайёрлади

Бошқа хабарлар