ҚАРШИДА ҚЎШАЛОҚ БАЙРАМ

36

Қарши шаҳрида Мудофаа вазирлиги Қуролли кучлари ҳарбий хизматчиларидан 60 нафарига янги замонавий намунали уйлар калитлари топширилди.

Тантанали тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги мутасаддилари, Жануби-Ғарбий Махсус ҳарбий округи қўшинлар қўмондонлари, ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари, яқинлари иштирок этишди.

– Кўп йиллар Қуролли кучлар сафида махсус бўлинмада гуруҳ мутахассиси бўлиб ишладим, – дейди сержант Суҳроб Рўзиев. – Оиламиз билан асосан ижара уйларида яшардик. Бугун ҳаётимизда қувончли кун. Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан давлатимиз раҳбарининг биз ҳарбийларга ғамхўрлиги натижасида янги уйга кўчиб кирдик. Уч нафар фарзандимиз бор. Бири мактабга, иккови болалар боғчасига боради. Бизни қувонтиргани, мактаб ва мактабгача таълим муассасаси шундоққина янги уйимиз ёнида экан. Уйимиз ҳам шинам, хоналари иссиқ. Фарзандларим уй олдидаги болалар майдончасида қўшни болажонлар билан яйраб ўйнашни бошлаб юборишди.

Акмал АБДИЕВ,

ishonch.uz

Бошқа хабарлар