Ўзбекистонда халқаро авиафорум ўтказилади

14

Ўзбекистонда йирик авиафорум ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Sputnik нашрига хабар берди.

Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида форумнинг февраль ойида ўтказилиши ва унга дунёнинг энг йирик авиакомпания вакиллари таклиф этилгани ҳақида хабар қилинган эди.

Sputnik нашрининг хабар беришича, форумнинг қачон бўлиши ва унда кимлар қатнашиши ҳақида ҳали аниқ маълумот берилмаган.

Транспорт вазирлигининг очиқлашича, барча қатнашувчилар ўз техникалари билан иштирок этадилар.

Бошқа хабарлар