Хитой коронавирусни даволаш учун дори ишлаб чиқаришни бошлади

75

Хитойнинг шарқидаги Чжэцзян вилоятида янги коронавирус инфекциясига қарши курашда самарали бўлиши мумкин бўлган биринчи дори  сотувга чиқарилди.

Бу ҳақда Тайчжоу ҳокимиятининг “WeChat”га берган баёнотига асосланиб, РИA Новости хабар берди.

“Zhejiang Hisun Pharmaceutical” томонидан ишлаб чиқилган “фавэйлавэй” деб номланган дори-дармон, ҳукуматнинг озиқ-овқат ва фармацевтика идораси томонидан тасдиқланган, дейилади хабарда. Бу ишлаб чиқариш учун тасдиқланган коронавирусга қарши биринчи дори.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрь ойида Хитойнинг Хубей провинциясида янги турдаги коронавирус тарқалиши бошланди. Коронавирус ҳолатлари Хитойдан ташқари яна 25 мамлакатда қайд этилган. Сўнгги маълумотларга кўра, 69000 дан ортиқ одам ушбу вирусни юқтирган, 1600 дан ортиқ одамлар вафот этган.

Бошқа хабарлар