Люксембург жамоат транспорти бепул бўлган илк мамлакат бўлди

48

29 февралдан Европа Иттифоқи аъзоси Люксембург мамлакати жамоат транспорти мутлақо текин бўлган илк мамлакатга айланди. Люксембург ҳукумати таъкидлаганидек, жамоат транспортининг мамлакат миқёсида текин қилиб қўйилиши жаҳон тарихида илк маротаба содир бўлмоқда.

Йўллардаги автомобиллар сонининг камайиши ва бу орқали йўлга тушаётган юклама ҳажмини пасайтириш учун бу тадбирга қўл урилган.

Шунингдек, бу қиролликдаги уй хўжаликлари учун йилига 100 евродан тежаш имконини беради.

Жамоат транспорти чипталари сотувидан мамлакат бюджети 41 миллион евро пул топади — бу бюджетнинг 8 фоизни ташкил қилади.

Люксембургда 614 минг киши доимий яшайди. Ушбу давлатга ҳар куни 200 мингга яқин киши қўшни давлатлар — Белгия, Франция ва Германиядан ишлаш учун келади.

Би-би-си хабарига кўра, автомобиллар сони бўйича Люксембург Европада биринчи ўринни эгаллайди – ҳар 1000 аҳолига 650 дан ортиқ машина тўғри келади.

Бошқа хабарлар