Болалар боғчаси учун тўлов миқдори 1 майдан кўтарилади — жадвал

70

Бутун республика бўйлаб болалар боғчаси учун тўлов миқдори ўртача 15 фоизга ошган.

Ўзбекистонда 1 майдан болалар боғчаси учун тўлов миқдорлари ўзгаради. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram-каналида хабар берилмоқда.

Боланинг пойтахт ва вилоят марказларидаги давлат боғчаларида 9 соат бўлиши нархи ўртача 15 фоизга ошади, бир оиладан биттадан кўп бола борган тақдирда ҳам – нарх ҳар бир бола учун ўртача 15 фоизга кўтарилади. Ҳозирги нархлар билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Қуйида 1 майдан амалга киритилаётган боғчага тўланадиган ота-оналар пули миқдорлари кўрсатилган.

Бошқа хабарлар