ХОДИМЛАР МАНФААТИ ЙЎЛИДА!

43

Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши, вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими ҳамда Бухоро солиқ коллежи маъмурияти ҳамкорликда “Меҳнат муҳофазаси ходимлар манфаати йўлида” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.

Йиғилишни Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши раиси Т.Қулиев очиб, жамоа шартнмоасининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими тўғрисида қисқача маълумот берди.

Шундан сўнг вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлим мудири Ҳ.Барноевнинг мавзуга оид маърузаси тингланди.

Тадбир асноси ишчи-ходимларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

                                                                                       С.БОЛТАЕВ,

Бухоро солиқ коллежи

касаба уюшма қўмитаси раиси

Бошқа хабарлар