Касаба уюшма аъзоси бўлганимдан — фахрланаман!

36

          Мен, Бухоро шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази инспектори Д.Наврўзова оилавий яшаш шароитим оғирлиги, бир неча йиллардан буён ижарада туришим, ногирон фарзанд тарбиялаётганлигим ҳамда худуддаги махаллада кам таъминланган оила сифатида рўйхатда туришимни инобатга олиб, бошланғич касаба уюшма қўмитаси номига “Умид Гулшани” санаториясига бепул йўлланма ажратилишида амалий ёрдам беришни сўраб ариза билан мурожаат қилдим.

Бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Д.Каримова менга зарур бўлган хужжатларни тайёрлаб берди ҳамда Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шахар кенгашига юборди.

Шаҳар кенгаши томонидан, ҳужжатларим ўрганиб чиқилди ўзида 12 кун муддатга “Умид Гулшани” санаториясига бепул йўлланма ажратилди.

Мурожаатим зудлик билан кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилгани учун Бухоро шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Д.Каримова ҳамда Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгашига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Мен касаба уюшма аъзоси бўлганимдан фахрланаман!

Д.НАВРЎЗОВА,

Бухоро шаҳар Бандликка

кўмаклашиш маркази

бошланғич касаба уюшмаси

қўмитаси аъзоси

Бошқа хабарлар